АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги(МХА)нинг собиқ хизматчиси Эдвард Сноуден мамлакат тарихидаги “Американинг энг зарарли сотқини”, унинг тарафдорлари эса хоиннинг қанчалар “зарар келтириши” тўғрисида шунчаки тасаввурга эга эмас. Бундай фикрларни АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка бўйича аъзоси, республикачи Крис Стюарт Солт-Лейк-Сити (Юта штати)да бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига бағишланган конференцияда айтиб ўтди.

Форумда МХАнинг кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШнинг Европа, Осиё, Жанубий Америкадаги иттифоқдош давлатлар раҳбарлари телефон қўнғироқларининг эшитилиши ва интернет хабарларининг ўқилиши билан боғлиқ шов-шувли можаро мавзуси етакчилик қилди. Бироқ Стюарт улардан фарқли равишда, Солт-Лейк-Ситидан жануброқдаги Блаффдейлда жойлашган Миллий гвардия базасида фаолият кўрсатаётган МХА маълумотлар сақлаш махфий марказида номини ошкор қилмаган америкаликларнинг нималар машғул бўлаётгани тўғрисидаги шубҳаларини эълон қилди. “Блаффдейлга яқинлашар эканман, гўёки у ерда менинг Facebook`им текширилиб, тўлаган солиқларим тўғрисида маълумот тўпланаётган, телефон қўнғироқларим тингланаётгандек тасаввур уйғонади. Сизларни ишонтириб айтаманки, уларнинг мақсадлари бошқача аслида”, - дея айтиб ўтди.

Айни пайтда Россиядан вақтинча бошпана топган Сноуден 2012 йил баҳорида МХАнинг Гавайядаги минтақавий марказида тахминан бир ойча ишлаган. Бу вақт ичида у электрон жосуслик соҳасида Американинг махфий дастурлари ҳақида кўп миқдордаги маълумотларни тўплаб, уларни эълон қилган эди. Натижада халқаро можаролар бошланиб, АҚШ ва бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Бу каби йирик миқдорда махфий маълумотларнинг чиқиб кетиши АҚШда 1952 йилдан буён кузатилмаётган эди.

АҚШда Сноуденга нисбатан Америка махсус хизматлари махфий маълумотларнини ошкор қилиш айби қўйилиб, унга нисбатан узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.