АҚШ давлат котиби Жон Керри Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинликни бартараф қилиш мақсадидад ихтилоф зонасига ташриф буюришини маълум қилди.
“Мен у ерга яқин вақт ичида ташриф буюраман, ҳар қандай дақиқада бу амалга ошиши мумкин, тартибли ишларга ҳаракат қиламиз, биз бу чоҳ четидан кета оламизми, йўқми, қараб кўраман”, - деди у Гарвард университети ўқитувчилари ва талабалари билан ўтказилган учрашувда.

Сешанба куни Давлат Департаменти Исроил ва Фаластин ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашишидан хавотирда эканлигини билдирди. Шунингдек, ўша куни 3 нафар исроилликнинг ҳаётига зомин бўлган теракт департамент томонидан қораланди.