АҚШнинг Висконсин штатида жойлашган Badger Guns қурол-яроғ дўкони эгалари ушбу муассасадан харид қилинган қуролдан оғир яраланган икки полициячига 6 млн доллар товон тўлайдиган бўлди. Бу ҳақдаги ҳукм Милуоки шаҳри ҳакамлар жюриси томонидан чиқарилди.

Даъво аризасини кўриб чиққан ҳакамлар зобит Брайан Норберг ва унинг собиқ ҳамкасби Грэм Куничнинг талабаларини бир овоздан қонуний деб топди. 2009 йили улар йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсни қўлга олиш чоғида оғир яраланган эди. Улардан бири бир умрга оқсоқ бўлиб қолди, иккинчисининг эса кўзлари кўрмай қолди ва ҳуқуқ-тартибот органларидан кетишга мажбур бўлди.