Австриянинг Обштайг коммунасида сайёҳлар автобуси ва юк машинаси томонидан содир этилган ЙТҲ натижасида 20 нафарга яқин хитойлик сайёҳ жароҳатланди. Бу ҳақда Tiroler Tageszeitung Online Австрия нашри хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, авария 13 октябрь тунда содир бўлган. Юк машинаси прицепи узилиб кетади ва келаётган автобусга урилади. Натижада сайёҳлик автобуси йўл четидаги тўсиқларни синдириб, йўлдан чиқиб кетади.

Полиция маълумотларига кўра, 22 киши жароҳат олган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир. Уларни вертолёт ёрдамида яқин бўлган касалхоналардан бирига элтишган.

Йўлдаги автомобиллар ҳаракати тўхтатилган, автобусни кран ёрдамида кўтаришган.