БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик берган баёнотга кўра, охирги беш кун ичида Сурия шимолида 40 минг киши вазиятнинг мураккаблашгани боис ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“4-9 октябрь кунлари 7 минг оила, бу эса 40 минг киши дегани, Сурия шимолидаги Хама вилоятида вазиятнинг кескинлашгани боис ҳудудни ташлаб чиқиб кетишди”, - деди у БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси маълумотларига таянган ҳолда.

Вазият ҳукумат қўшинлари ва мухолифат ўртасидаги тўқнашувларнинг шиддатли тус олгани, шунингдек, Россиянинг авиазарбалари туфайли кескинлашган.