Бразилия президенти Дилма Роуссефф мухолифатни уни президент лавозимидан четлатиш ва мамлакатда адоват муҳитини яратиш йўли билан давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлганликда айблади.

“Мухолифат далилларининг сунъийлиги, қонунларнинг нормал ишлашига қарши тўнтариш амалга ошириш истаги яққол кўриниб турибди”, деб айтди Роуссефф 13 октябрда Сан-Паулуда ўтган тадбирлардан бирида касаба уюшмалари ходимлари билан учрашувида.

Гап мухолифатнинг президентни импичмент қилиш жараёнининг бошланишига эришишга ҳаракат қилаётгани ҳақида бормоқда. Бразилия мухолиф сиёсий партиялари сентябрда конгрессга Роуссеффнинг лавозимидан четлатиши ва солиқ қонунчилиги қоидабузарликларига алоқадорлиги  ва ўтган йили ўзининг қайта сайланишини молиялаштириш учун давлат маблағларини сарфлашда гумон қилиб, унга қарши тергов ўтказиш таклифини киритди.

Бразилия президентининг айтишича, у мухолифат босимига бас келиш ниятида эмас. “Уларда уят деган нарса йўқ, чунки улар ҳокимият тепасида бўлганларида ўзлари қилган нарсаларга ўзлари қарши овоз бердилар”, деб айтмоқда Роуссефф.