Британиядаги компания қочқинларни ҳашаматли лимузинда ташигани учун аҳолидан узр сўради

Жамият 14 Октябрь 2015 3107

Буюк Британиядаги Serco компанияси Лондондан 7 нафар муҳожирни Манчестер шаҳрига ҳашаматли лимузин орқали олиб борганидан кейин бундан норози бўлган инглизлардан узр сўради.

Муҳожирлар қимматбаҳо лимузинда 330 километр масофани "сайр қилишгани" маҳаллий аҳолига ёқмаганди ва улар буни "исрофгарчилик" сифатида баҳолашганди.

"Бу транспорт воситаси сафарлар ва одамларни ташиш учун эмасди. Бу солиқ тўловчиларга ёқмаганини тўғри тушунамиз. Бу ҳолат учун узр сўраймиз", деб журналистларга жавоб қайтарган Serco компанияси раҳбари Женни Хэллидей.

Унинг айтишича, бу ташув давлат билан шартномани бажариш учун амалга оширилган.

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон шу йилнинг сентябрида мамлакатга кейинги 5 йил давомида 20 минг нафар қочқин қабул қилинишини маълум қилганди.

Айни вақтда қиролликка олиб ўтувчи Евротуннелнинг Франциянинг Кале шаҳри ҳудудидаги оғзи олдида 5 минг нафардан ортиқ қочқин тўпланган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18742 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39616 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151612 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43366 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 167 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
18:12 327 Жамият
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 1618 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 327 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 358 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 1193 Спорт
Кўпроқ янгиликлар