Canon PowerShot G9 X ихчам фотоаппаратини эълон қилди

Технология 14 Октябрь 2015 1747

Фотографиянинг пайдо бўлиши, бошқа соҳалардаги ўрни ва аҳамиятини қўя турайлигу, оддий одам учун қанчалар муҳим ходиса бўлганини барча яхши билади. Фотоларда ўтмишимизнинг гоҳ ширин, гоҳ аччиқ хотиралари мухрланади. Унинг ҳаётимиздаги аҳамияти шу қадар ошди-ки, фотокамералар ҳар бир хонадонга кириб, кундалик жиҳозга айланди. Чунки бугунг аксар хонадонларда оилавий суратлар учун алоҳида фотоаппарат мавжуд. Шу нуқтаи назардан Canon брендининг навбатдаги янгилиги барча учун қизиқ ва фойдали бўлиши мумкин.

Canon компанияси жорий йилнинг ноябрида сотувга чиқариладиган PowerShot G9 X ихчам фотокамераси ҳақида маълум қилди. Янгиликда 1 дюймли (13,2 × 8,8 мм) 20 млн таъсирчан пикселдан иборат КМОП-матрица BSI-CMOS қўлланилган. Расмлар гулдастаси DIGIC 6 процессорида қайта ишланади. Ёруғлик сезгирлиги ўлчами ISO 125–12800, сурат олишда фотоаппарат объективининг очиқ туриш вақти 1/2000 дан 30 секундгача.

Фотоаппарат 5472 × 3648ли камера билан сониясига 6 тагача сурат олиш имконига эга. Видеоматериаллар 1920 × 1080 (60p, 30p), 1280 × 720 (30p) ёки 640 × 480 (30p) ҳажмда тасвирга туширилади ва материаллар SD/SDHC/SDXC хотира картасида сақланади.

PowerShot G9 X моделида 3 карра оптик трансфокатор объектив ва фокус масофаси 28-84 ммга тенг 35 миллиметрлик тасмали камера қўлланилган. Ёзиб олиш дисплейи диоганал бўйича 3 дюйм.

Янгликда Wi-Fi 802.11b/g/n симсиз алоқа адаптери ва модуль NFC бор. Шунингдек, фотография мухлислари USB 2.0 порт ва HDMI интерфейсдан фойдаланишлари мумкин.

Фотоҳаваскорлар учун аппаратнинг ўлчами, оғирлиги масаласи ҳам қизиқ. Айниқса, сайру саёҳатлар чоғида ҳар бир грамм ҳисобда туради. PowerShot G9 X ихчам моделнинг умуми ўлчами 98 × 58 × 31 мм, оғирлиги қувват олиш манбаи билан бор йўғи 210 граммни ташкил этган.

Барча имкониятлар ҳақида билиб олингандан сўнг, ҳамма энг керакли маълумотни кутиши табиий. Бу, албатта, аппаратнинг нарx-навоси. Тахминларга кўра, Canon PowerShot G9 X 530 АҚШ долларида сотилиши мумкин.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19149 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48724 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22419 Ўзбекистон
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 744 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 302 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 605 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар