Sputnik агентлигининг колумнисти Чинара Асанова ИШИД нега қирғизистонликларнинг диққатини тортаётгани, нега ушбу мамлакатнинг айрим фуқаролари Сурия ва Ироққа кетиб қолаётганини махсус мақолада кўриб чиқди.

“Ахборот агентликлари Россиянинг ИШИДга 450 зарба бериб улгурганини ваҳима билан ёзмоқда. Ари инига тегинманг, улар ҳар ёққа сочилиб кетади, қабилида. Лекин улар шунақаси ҳам бутун дунёга тарқалиб улгурган”, - деб ёзади журналист.

Унинг фикрича, Россия операцияси Қирғизистонга ҳам наф келтиради, негаки ушбу мамлакатдан кучга тўла ёшларнинг ИШИД экстремистларига қўшилиш учун чиқиб кетиши ҳолатлари борган сари кўпроқ кузатилмоқда.

“Эътибор беринг, уларни ҳеч ким зўрлаб олиб кетмади, улар ўз ихтиёри билан Сурияга йўл олишди”, - таъкидлайди Асанова.

“Нега?” деган саволга аниқ жавоб йўқ, - сўзида давом этади журналист. – Айрим экспертлар ИШИД таркибида профессионал психологлар бор, деб ҳисоблайди. Лекин бу ҳам аниқ сабаб эмас. Энг муҳими, “Бунга қарши нима қилиш керак?” деган саволга ҳам ҳеч ким аниқ жавоб бермайди”.

Охирги маълумотларга қараганда, айни кунларда ИШИД таркибида 300дан ортиқ қирғизистонлик ҳаракат қилмоқда.