Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм келгусида режалаштирган ишлари ҳақида айтиб ўтди.

"Биз ташкилий жиҳатлари ва тузилмаси «Манчестер Юнайтед»даги каби бўлган жамоа тузмоқчимиз. Менда собиқ футболчи сифатида бу бўйича тушунча бор ва умид қиламанки янги футбол клуби эгаси сифатида ҳам ишлай оламан. Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда ўз мақсадимизга эриша олишимизга ишонаман.

Мен тузилажак жамоанинг мураббийи ва менежери ишларига аралашмайман. Шунингдек, жамоада қайси футболчилар ўйнашига таъсир кўрсатмоқчи эмасман.
Мен мураббийга футболчиларни шуғуллантиришда ўз маслаҳатларимни бериб туришни ҳам режалаштирмаганман. Мени фақат жамоа хўжайини сифатида кўрасиз.

Ҳозирча бу жамоага ном топмадик, лекин «Майами Вайс», «Майами Редс» ва «Майами Юнайтед» вариантлари таклиф қилинган. Яқин орада бир қарорга келамиз", Дэвид Бекхэм.