Муҳожирлар Лондондан Манчестерга 50 минг евро турадиган лимузинларда элтишмоқда, дея хабар берди Daily Mail.

Етти нафар африкалик Лондондаги Хитроу аэропорти яқинидаги қишлоқдан 16 ўриндиқли автомобилда янги уйига олиб борилди. Маҳаллий аҳоли муҳожирларни “бу жойни транзит лагерига айлантиришда” айблаб шикоят қилишни бошлаганидан сўнг Ички ишлар вазирлиги шундай қарорга келди.

Лонгфорд графлигида яшовчи аёл эса буни “солиқ тўловчиларнинг катта миқдордаги пулини сарфлаш”, деб атади.

“Менда муҳожирлар сабабли муаммолар йўқ. Ўзим бу ерга Швециядан келганман, бироқ улар бу ерда жудаям кўп”, - деди Рана Саиф.

Кўпчилик маҳаллий аҳоли гарчи ўзларини рисоладагидек тутсалар ҳам, эркакларнинг катта гуруҳи уларни қўрқитаётгани айтишган. Улар сўзига кўра, қишлоқнинг бир жойига 100 нафар қочқин тўпланишган.

Хабар қилинишича, муҳожирлар бошпана олгунларига қадар меҳмонхоналарда яшаб туришади.