Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади

Спорт 14 Октябрь 2015 1140

23 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Дунёнинг энг кучли ёш полвонлари иштирокида ўтадиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини жами 12 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда ўзбекситонликлардан Элшоджон Исоқов (-55 кг), Дониёр Султонбоев (- 60 кг), Камрон Нуриллаев (- 60 кг), Азамат Матёқубов (- 66 кг), Сарвар Шомуродов (- 73 кг), Хикматилло Тўраев (- 73 кг), Давлат Бобонов (- 81 кг), Достон Мейлиев (- 81 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (- 90 кг), Артем Багдасаров (+ 100 кг) ҳимоя қилишса, қизлар ўртасидаги мусобақада Диёра Келдиёрова (- 48 кг) ва Кумуш Йўлдошева (- 78 кг) татамига чиқади.

Кўпроқ янгиликлар