Сурия армияси Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" ташкилотлари ҳамкорлигида Ҳалабдаги жангариларга қарши кенг миқёсли ҳужумга ўтишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

Шунингдек, Ҳама провинциясидаги жангариларнинг базалари ҳам қамал этилиши режалаштирилган.

Хабарларда айтилишича ва маҳаллий ҳукуматнинг тасдиқлашича, Эрон бу ҳаракатларда Башар Асадни қўллаб-қувватлаш учун минг аскар жўнатган.

"Ҳизбуллоҳ" ташкилотининг яхши тайёргарликдан ўтган аскарлари ҳам бу ҳужумларда иштирок этиши айтилган.

Ҳужумлар яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда.