Эрон Казвин вилоятидаги Никуие олтин конини ўзлаштириш учун тендер ўтказмоқда, деб хабар бермоқда Эронннинг тоғ-кон саноатини ривожлантириш ташкилотининг (IMIDRO) геологоразведка бошқармаси бошлиғи Али Асқарзода.

“Коннинг ўзлаштирилиши лойиҳасининг иштирокчилари 18 октябргача ариза топширишлари керак”, деб айтди Асқарзода.

Асқарзоданинг таъкидлашича, коннинг майдони 10 квадрат километрни ташкил қилади.

Эроннинг исботланган олтин захиралари 340 метрик тоннага баҳоланади ва бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда 46-ўринни эгаллайди. Эронда 24 та олтин кони амал қилади.