Францияда бўлиб ўтадиган ЕВРО-2016 баҳсларининг гуруҳ ўйинлари учун чипталар нархлари маълум бўлди.

Хабар қилинишича, гуруҳ баҳслари учун чипталар нархи 235 евродан 11 750 еврогача бўлади. Финал баҳсининг энг арзон чиптаси эса 1310 евро туради. Энг қиммат чиптани эса 20 589 еврога харид қилиш мумкин.

Европа чемпионати 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 12 декабрь кунида Парижда Евро-2016 турнирининг гуруҳлари тузиб чиқилиши учун қуръа ташланади.