13 октябрь куни Евро-2016 саралаши доирасида охирги тур ўйинлари ўтказилди ва барча гуруҳ ўйинлари ниҳоясига етди. Турнирда қатнашадиган 20та терма жамоа номлари маълум бўлгач, якуний рейтинг жадвали тузиб чиқилди.

Энди, мана шу рейтингга кўра, мусобақанинг финал қисмига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Биринчи саватчадан мезбон сифатида Франция термаси ва амалдаги Европа чемпиони Испания термаси ўрин эгаллайди. Бундан ташқари, рейтинги бўйича энг яхши тўртта терма ҳам 1-саватчадан жой олади.

1-саватча:

Франция, Испания, Германия, Англия, Португалия, Бельгия

2-саватча:
Италия, Россия, Швейцария, Австрия ва Хорватия. Бундан ташқари, агар Босния ва Герцеговина плей-оффда ғалаба қозонса, шу саватга тушади.

3-саватча:
Чехия, Польша, Руминия ва Словакия. Бундан ташқари, агар плей-оффни юта олса, Украина ва Швеция термалари ҳам шу саватчага тушади

4-саватча:
Туркия, Исландия, Уэльс, Албания ва Шимолий Ирландия. Бундан ташқари, агар плей-оффдан ўта олишса Венгрия, Дания, Ирландия, Норвегия ва Словения термаларидан иккитаси шу саватчадан ўрин эгаллашади.

Плей-оффда Дания, Ирландия, Норвегия ва Словения термалари сараланмаганлар саватчасига тушса, Украина, Швеция, Босния ва Герцеговина ҳамда Венгрия термалари сараланганлар саватчасидан жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 3-ўринларни қўлга киритган энг яхши терма сифатида Евро-2016га тўғридан-тўғри йўл олди.

Чунки, I гуруҳида бешта жамоа бўлгани боис, қолган барча гуруҳлардаги 3-ўринни олган термалардан мос равишда сўнгги ўринни олган жамоа билан ўзаро ўйинлар очкоси минус қилинди. Бу борада энг яхши кўрсаткич (4 очко минус) Туркияда.

Плей-офф босқич қуръаси 18 октябрь куни ўтса, якуний финал учун қуръа маросими 12 декабрь санасида бўлиб ўтади.