Европа чемпионатида иштирок этадиган 20та жамоа номи аниқ бўлди

Спорт 14 Октябрь 2015 4793

2016 йилги Европа чемпионати учун ўтказилган саралаш баҳсларидан сўнг Франция майдонларида тўп сурадиган 20 жамоа номи маълум бўлди.

Унга кўра Франция, Албания, Австрия, Белгия, Чехия, Англия, Германия, Исландия, Италия, Шимолий Ирландия, Польша, Португалия, Руминия, Россия, Испания, Словакия, Швейцария, Уэльс, Хорватия ва Туркия йўлланмани қўлга киритди.

Яна тўрт жамоа номи плей офф баҳсларидан сўнг маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувларда Украина, Дания, Швеция, Ирландия, Словения, Норвегия, Босния ва Герцеговина ҳамда Венгрия иштирок этади.

Бу 8 терма жамоа 18 октябрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида қуръа ташлаш орқали 4та жуфтликка ажратилади. Бу жуфтликлар уйда ва меҳмонда биттадан учрашув ўтказиб, ғолибни аниқлашади.

Шундан сўнг, 12 декабрь куни Парижда Евро-2016 турнирининг гуруҳлари тузиб чиқилади.

Унга кўра, 24 жамоа 6 гуруҳга бўлинади. Бу гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган термалар кейинги босқичга чиқишади, яна 4та энг яхши 3-чи ўрин эгалари ҳам нимчорак финалда қатнашади.

Европа чемпионати 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар