Фарғонада ўғрилар онани 10 ёшли боласи билан пичоқлаб кетишди

Ўзбекистон 14 Октябрь 2015 12862

Фарғона вилоятининг Лоғон қишлоғида содир этилган қотиллик маҳаллий аҳолини карахт қилиб қўйди. Суд очерки “Ҳуқуқ” мухбири томонидан эълон қилинди.
Айтилишича, жабрдийда оила 5 кишидан иборат бўлган. Оиланинг бошлиғи А. Мирзалиев жиноятдан икки ҳафта муқаддам мавсумий даромад учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига кетган.

Уйда унинг рафиқаси Мукаррамхон, фарзандлари Шоҳруҳ, Азизбек ва Гулниҳоллар қолган.
Бир куни уларнинг қишлоқдошлари, 23 ёшли Фарҳод Холбеков ва Абдурашид Исмоилов, шунингдек, 19 ёшли Аҳлиддин Абдулҳатовлар оила бошлиғи йўқлигидан фойдаланиб, талончилик содир этишга келишиб олишган.

Оиланинг катта фарзанди Шоҳруҳ далага кетганидан фойдаланиб Фарҳод қўшнисидан хабар олган бўлиб уларнинг уйига кириб борган ва Мукаррамхонни гапга тутиб турган. Бу пайти ҳовлига унинг шериклари кириб олган. Шунда Фарҳод Мукаррамхонни бўғиб, ҳушидан кеткизган. Орадан бироз вақт ўтиб, аёлнинг тириклигини кўрган қотил унинг бўйнига икки-уч марта пичоқ санчиб олган.

Воқеага гувоҳ бўлган 10 ёшли Азизбек ҳам чавақлаб ташланган. Митти Гулниҳол мўъжиза туфайли қотилларнинг эътиборидан четда қолиб кетган. Улар бир сейфни кўтариб уйларига йўл олишган. Даладан қайтиб келиб, уйидаги аҳволдан даҳшатга тушган Шоҳруҳ тезда қўни-қўшниларни оёққа кўтарган.

Синглисининг узуқ-юлуқ гапларидан содир бўлган ишларни тушуниб, милицияга мурожаат қилган. Қотиллар шу кечанинг ўзида қўлга олинган.
Арзимаган пул деб икки бегуноҳ инсоннинг жонига зомин бўлган уч ёш йигит узоқ муддатга қамалиб кетди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар