ФИФА Россиянинг «Крилья Советов» жамоасини мавсумдаги энг тез амалга оширилган трансфер учун мукофотлади. Бу ҳақда Самара клуби твиттери хабар тарқатди.

Россияликлар жамоаси Франциянинг «Сент-Этьен» клуби яримҳимоячиси Йоан Моллони ижарага олиш учун ҳужжатларни 18 соат ичида расмийлаштириб бўлгани учун мазкур мукофотни қўлга киритди.