Францияда Швейцариянинг ҳарбий самолёти фалокатга учради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Пайерн авиабазасига тегишли бир кишилик F/A-18 “Хорнет” қирувчи самолёти Франция шарқидаги аҳоли яшамайдиган ҳудудлар устидан машғулот парвози амалга ошираётган бўлган. Самолёт Франциянинг Безансон шаҳри яқинида ерга қулаб тушди. Учувчи жароҳат олди. Фалокат сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Ҳаммаси бўлиб Швейцария ҳарбий-ҳаво кучларида 31 та кўп мақсадли F/A-18 “Хорнет” қирувчи самолёти хизмат ўтайди. Бу самолётлар мамлакатнинг асосий жанговор ақиацияси ҳисобланади.