Google вице-президенти Умид Курдистоний Twitter`нинг ижрочи директори сифатида ишлашда давом этади. Бу ҳақда компаниянинг расмий твиттери орқали хабар берилган.

"Умид Курдистоний бизнинг янги ижрочи директоримиз бўлади", деб ёзилади бу твитда.

Ўз навбатида Курдистоний ҳам янги иши ҳақида маълум қилиб, Twitter жамоасига қўшилганидан мамнун эканини билдирган.

У эндиликда, компания раҳбарлигини ўз қўлига олган Жек Дорси билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади.

Бироз олдинроқ, Twitter компанияси ўз ходимлари сонини қисқартириши, мавжуд 4100 ўрин 8 фоизга камайтирилиб, 336 нафар ходимга жавоб берилиши айтилганди.