Ҳижрий-қамарий ҳисоб бўйича 1437 йил кириб келди

Жаҳон 14 Октябрь 2015 4288

Бир қанча мусулмон мамлакатларидаги ой кузатуви тадқиқига кўра, чоршанба, 14 октябрь куни янги 1437 ҳижрий йилнинг муҳаррам ойи кириб келди.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳижрати (юлиан календари бўйича 622 йил)дан олинган бўлиб, ой тақвимига асосланади. Умар (р.а.)нинг халифалиги даврида ҳижрат йили мусулмонларнинг йил ҳисоби бошланиши деб эълон қилинди.
Мазкур тақвимнинг ўзига хослиги шундаки, унда тоқ ойлар 30, жуфт ойлар эса 29 кундан иборат бўлади. Фақат 12- ой бундан мустасно бўлиб, ундаги кабиса кунлари 30 кунни ташкил этади. Шу билан бирга, вақт ҳисоби қамарий давр бўйича ҳисобланганда бир йил 354 кундан иборат бўлади.
Натижада ҳар сафар янги йил 10 кун атрофида илгари сурилиб келади ва саналарнинг кўчиб юриши натижасида 34 ҳижрий қамарий йилга 33 григориан йили тўғри келади.
Эрон, Афғонистон, Покистон, Туркия ва бошқа бир қанча давлатларда қамарий ҳижрий тақвимдан фойдаланиш кенг тарқалган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар