АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда ҳарбий операциялар ўтказиш учун ман қилинган зона яратиши лозимлигини айтди. Демократик партиядан номзодларнинг биринчи теледебатларидаги чиқишида у бундай таклифни билдирди.

Сиёсатчининг фикрича, бундай зонанинг яратилиши тинч аҳолини у ерга кўчириш йўли билан ҳимоя қилиш, шунингдек, Россияга босим ўтказиш учун қулай шароит яратиб беради.
“Биз бундай зонани яратсак, одамлар Суриядан қочмайди, балки у ерда қолади”, - деб таъкидлади Клинтон хоним.