Юнон-рум кураши бўйича Нанкин Олимпиадасининг чемпиони Илҳом Баҳромов (-50 кг) Россияда бўлиб ўтган халқаро турнирда кумуш медаль билан тақдирланди.

Украина, Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари вакилларидан иборат 200 нафардан ортиқ ёш курашчилар баҳс олиб борган беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2та кумуш ва битта бронза медалларини жамғаришди.

Жавоҳир Мираҳмедов (-55 кг) ҳам финалда рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, айни шу вазнда Камолиддин Зайниддинов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Нанкин Олимпиадасининг яна бир қатнашчиси Абубакр Алимов (-74 кг) бронза медали учун ўтказилган баҳсда мағлубиятга учради.