Жулиана Мур бошчилигидаги актёрлар америкаликларга қурол сотилишини қатъий назоратга олишни сўрашмоқда

Маданият 14 Октябрь 2015 2241

Жулиана Мур санъат аҳлини америкаликларга қурол сотилишига қаршилик кўрсатишда фаол бўлишга чақирди. Унинг бошчилигида Голливуднинг 80 нафар актёр ва актрисаси қурол сотилишида янги меъёрлар ўрнатилишини талаб қилиб чиқишмоқда.

Жулиана Мурнинг кампаниясига Женнифер Лоуренс, Риз Уизерспун ва Ким Кардашьян, шунингдек Стив Кэрелл қўшилган.

Бу ташаббускорлар қурол харид қилишни истаган кишиларнинг соғлиги ва руҳий ҳолати жиддий текширилиши кераклигини айтишмоқда.

Жулиана Мурнинг айтишича, у ва унинг ҳамкасблари АҚШда ўқотар қуроллардан ўлим топиш ҳолатлари ортаётганидан хавотир олмоқда.

"2012 йилда Сэнди Хукдаги мактабда рўй берган отишма туфайли 26 киши ҳалок бўлганидан кейин (шундан 20 нафари ўқувчилар) шу ҳақида ўйлай бошлагандим", дейди актриса.

Ўтган ҳафтада Невада штатида 5 синф ўқувчиси қўшни қизни отасининг қуролидан шунчаки чақирганида келмагани учун отиб ўлдиргани жамоатчилик орасида шов-шувларни келтириб чиқарганди.

БМТ маълумотларига кўра, АҚШ кўчаларда ўқотар қуроллардан отиб ўлдириладиган тинч аҳоли вакиллари сони кўплиги бўйича тузилган рўйхат бешлигига киради.

Маълумот учун, АҚШ конститутциясига иккинчи ўзгартириш киритилганидан кейин фуқароларга ўқотар қуролларни сотиб олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланган. Бу қоида турли штатларда турли чекловлар билан амал қилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар