Нефть нархининг тушиши Россия иқтисодиётига ҳалокатли таъсир ўтказаётганидан АҚШ ҳукумати мамнун эмас. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри Гарвард университети ўқитувчилари ва талабалари билан ўтказилган учрашувда айтиб ўтди.

“Россияда нефть нархининг тушиши ва санкциялар иқтисодиётда қийинчиликлар келтириб чиқарди. Биз бундан қувона олмаймиз, негаки россияликлар азият чекишини истамаймиз. Албатта, биз Украина масаласидаги ўзгаришларга эришмоқчимиз, ўйлашимча, яқин бир ой ичида бу борада бирор натижага эга бўламиз”, - деди у.

Шу билан бирга, нефть нархлари “муаммо туғдирувчи” мамлакатлар бюджетига оғир ботаётганлиги қайд қилиб ўтилди.