Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 14 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Россия БМТнинг махсус элчисидан АҚШга ИШИД ҳақида маълумотлар олиш муҳимлигини тушунтиришни сўради>>

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов БМТнинг махсус элчиси Стаффан де Мистура билан учрашуви давомида ундан Вашингтонга Сурияда ИШИДнинг аниқ параметрларини олиш муҳимлигини етказиб қўйишини сўради, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Душанбе яқинида нефть базасида юз берган портлаш туфайли 4 киши ҳалок бўлди>>

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри яқинида жойлашган нефть базасида портлаш юз бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Сathay Pacific авиакомпанияси Россия ракеталари туфайли Каспий денгизи устидан парвозларни тўхтатди>>

Гонконгнинг энг йирик авиакомпанияси Cathay Pacific Эрон ва Каспий денгизи устидан парвозларни Суриядаги жангарилар позицияларига Каспий денгизидан Россия ракеталари отилаётгани сабабли тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

Латвия ислом давлатига айланиши башорат қилинмоқда>>

Латвия 50 йилдан кейин ислом давлатига айланади. Бундай баёнот билан Латвия Ислом маданияти маркази матбуот котиби Роберт Климович чиқди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Европа чемпионатида иштирок этадиган 20та жамоа номи аниқ бўлди>>

2016 йилги Европа чемпионати учун ўтказилган саралаш баҳсларидан сўнг Франция майдонларида тўп сурадиган 20 жамоа номи маълум бўлди.

Америкалик конгрессмен Сноуденни АҚШнинг энг зарарли сотқини деб атади>>

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги(МХА)нинг собиқ хизматчиси Эдвард Сноуден мамлакат тарихидаги “Американинг энг зарарли сотқини”, унинг тарафдорлари эса хоиннинг қанчалар “зарар келтириши” тўғрисида шунчаки тасаввурга эга эмас.

ОАВ: MH17 ҳалокати ҳақидаги ҳисобот асосий саволларни жавобсиз қолдирди>>

АҚШ матбуотида кеча Нидерландияда Малайзиянинг Украина осмонида уриб туширилган Boeing-777 самолётининг ҳалокати тафтиши натижаларига кўра эълон қилинган ҳисобот юзасидан бир қанча материаллар эълон қилинди.

Ҳижрий-қамарий ҳисоб бўйича 1437 йил кириб келди>>

Бир қанча мусулмон мамлакатларидаги ой кузатуви тадқиқига кўра, чоршанба, 14 октябрь куни янги 1437 ҳижрий йилнинг муҳаррам ойи кириб келди.

Россия ва АҚШ элчилари Туркия ТИВга чақирилди>>

Россия ва АҚШ элчилари Туркия ТИВга чақирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Роснефть”: Саудия Арабистони Россия нефтига қарши нарх урушини бошлади>>

Саудия Арабистони Россия нефтини Европа бозоридан сиқиб чиқариш учун уруш бошлади. Сентябрь ойида Saudi Aramco денгиз йўли орқали Польшага нефть етказиб беришни бошлади ва Европага Россиянинг Urals русумли нефтидан ҳам арзонроқ нархда маҳсулот таклиф эта бошлади.

Набиуллина Россиянинг қўрқинчли туши қанақа бўлишини айтди>>

Баррели 50 доллар миқдоридаги нефть нархларининг 15 йил мобайнида сақланиб туриши Россия учун энг қўрқинчли нарса эмас. Иқтисодий ўзгаришларнинг секинлиги мамлакатнинг чинакам қўрқинчли тушига айланиши мумкин.

Қирғизистонда беш ойлик қизалоқ очлик сабабли оламдан ўтди>>

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл туманида 5 ойлик қиз очликдан вафот этди. Бу ҳақда Turmush ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига асосланиб хабар берди

Ўзбекистон ўтказиш пунктларини фавқулодда вазиятларга тайёрлашга 20 млн доллар ажратади>>

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги 9 кириш пунктини қўшни мамлакатлардаги фавқулодда вазиятлар содир бўлишига тайёрлашга 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақда ФВВ вакили хабар қилди.

Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб келган эркаклар қўлга олинди>>

Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб олиб, уларни турли ҳудудларда сотиб келган бир гуруҳ одамфурушлар қўлга олинди. The South China Morning Post нашрининг ёзишича, жиноятчилар асираларини чўчқахонада сақлаб келишган.

ИШИД 47 нафар жангарисини дезертирлик учун қатл этди>>

ИШИД жангарилари гуруҳнинг 47 нафар аъзосини Ироқ шимоли-шарқидаги Байжи шаҳрида жанг майдонини ташлаб қочгани учун қатл эттирди. Бу ҳақда Ироқ миллий армияси маълумотига асосланиб, РИА «Новости» хабар бермоқда.

Махсус хизматлар фойдаланувчиларни веб-камералар орқали кузатадилар>>

Интернетнинг исталган фойдаланувчисини телефон орқали тинглаш, стационар компьютернинг веб-камераси орқали кузатиш мумкин, деб айтди ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси Александр Галата “Sputnik Молдова” нашрига берган интервьюсида.

Чинара Асанова: ИШИД қирғизистонликларни қандай қилиб ёлламоқда?>>

Sputnik агентлигининг колумнисти Чинара Асанова ИШИД нега қирғизистонликларнинг диққатини тортаётгани, нега ушбу мамлакатнинг айрим фуқаролари Сурия ва Ироққа кетиб қолаётганини махсус мақолада кўриб чиқди.