Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга юртимизга оид бўлган, 14 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди>>

Метеорологлар жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишини прогноз қилишмоқда.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради>>

2015 йил ноябрида Ўзбекистонга Ўзбекистонга Покистон бош вазири Навоз Шариф ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан учрашув чоғида маълум қилди.

Қамчиқ довонида видеокузатув тизимини монтаж қилиш ишлари бошланди>>

Ўзбекистонда муҳим стратегик тармоқ – Қамчиқ довонида хавфсизликни ошириш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik ФВВдаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Расмий Тошкент яна бир марта Тожикистон ва Қирғизистонда йирик ГЭС қурилишига қарши чиқди>>

Ўзбекистон Миланда яна бир марта Тожикистон (Роғун ГЭС) ва Қирғизистон (Қамбарота ГЭС)да улкан тўғонлар қурилишига қарши чиқди. Бу ҳақда 12news.uz интернет нашри хабар қилди.

"Ўзбектелеком" провайдерлар учун интернет хизматлари нархини яна бир марта пасайтирди>>

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 9 октябридан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 199,68 долларгача пасайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берган.

Фарғонада октябрь ойида биринчи марта гилос унди>>

Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмида гилос униб чиққани қайд қилинди. Октябрь ойи учун бу кутилмаган ҳолат бўлди.

Ўзбекистон сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқаришда минтақада етакчи бўлди>>

Ўзбекистон суғориладиган майдонларда сув ресурсларини бошқаришнинг барча янги усулларини жорий этган ҳолда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқаришда минтақада етакчи бўлди.

Поезд чипталари интернет орқали сотилиши бошланди>>

«Ўзбекистон темир йўллари» поездларининг мамлакат ичидаги ва халқаро рейсларга (МДҲ мамлакатлари) чипталарини 12 октябрдан бошлаб eticket.uzrailway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.

«Ўзавтосаноат» АК тасдиқланмаган ахборот манбаларига ишонмасликка чақирди>>

«Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати миллий оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолиятига оид ахборотларни текширилмаган ахборот манбаларидан олмасликка чақирди.

Дилдора Ниёзова қиз фарзандли бўлди (фото)>>

9 октябрь куни Хонанда Дилдора Ниёзова қиз фарзанд кўрди, дея хабар бермоқда «Sayyod.com» блогери.

Ўзбекистон темир йўл компанияси собиқ авиасозлик заводининг асосий акциядорига айланди>>

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент механика заводининг (собиқ авиасозлик корхонаси) асосий акциядорига айланди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасида айтилди.

15 йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётининг энергия сиғими 55 фоизга камайди>>

Аввал хабар қилганимиздек, Абдусаматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференциясида иштирок этди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Лаҳор рейсини очади>>

2016 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий акциядорлик компанияси Тошкент-Лаҳор рейсини очиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан учрашув чоғида маълум қилди.

Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали ИШИД қўлидан қутқарилишини сўрамоқда>>

8 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали бир неча маротаба ИШИД қўлидан қутқаришларини сўраб мурожаат қилди. Ўзининг маълум қилишича, йигит ҳамюртлари томонидан алдов йўллари орқали ИШИД жангариларига сотиб юборилган ва агарда ҳеч ким ёрдамга келмаса, уни ўлдириб юборишади.