Латвия 50 йилдан кейин ислом давлатига айланади. Бундай баёнот билан Латвия Ислом маданияти маркази матбуот котиби Роберт Климович чиқди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Климовичнинг фикрича, 21-аср ўрталарига келиб Латвиядаги кўпчилик болалар мусулмон оилаларида дунёга келади. Климович ва марказ раҳбари Янис Луциньш ислом “бу давлатни тинчлик йўли билан забт этишнинг” энг яхши усули эканлигига ишонч билдиришди.

Аввалроқ Климович Рига мэри Нил Ушаковнинг қочқинларга қабристонларга қарашни юклаш таклифига қарши чиққанди ва “диндор мусулмонлар хочларни бузишлари лозим, бундай ишда эса бу хочларга қараш ва ҳурмат билдиришни таъминлашга тўғри келади” деб айтди.

Латвиядаги Ислом маданияти маркази 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, марказнинг мақсадлари Латвия мусулмонларини бирлаштириш, ислом дини билан боғлиқ турли тадбирлар ўтказиш, исломнинг асл қадриятларини тушунтиришдан иборат деб кўрсатилган.

Сентябрда Еврокомиссия Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан 40 минг қочқинни бутун Европа Иттифоқи бўйлаб тақсимлаш қарорини қабул қилди. Унга кўра Латвия 737 қочқинни қабул қилиши керак. Мамлакатдаги кўпчилик сиёсий кучлар, таниқли жамоат арбоблари қочқинларни қабул қилишга қарши чиқдилар. Латвия ҳукумати  квоталарга қарши чиқиб, 250 нафар қочқинни қабул қилишга тайёрлигини, бироқ шу билан бирга бу масалада умумевропа ҳамжиҳатлигини намоёш қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.