Интернетнинг исталган фойдаланувчисини телефон орқали тинглаш, стационар компьютернинг веб-камераси орқали кузатиш мумкин, деб айтди ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси Александр Галата “Sputnik Молдова” нашрига берган интервьюсида.

Галатанинг айтишича, бугунги кунда фойдаланувчининг харакатларини кузатишнинг иложи бўлмаган дунёда бирорта ҳам электрон-ҳисоблаш қурилмаси йўқ. Дастур ишлаб чиқарувчи компаниялар эса, асосан АҚШ компаниялари, дастурий таъминот ишлаб чиқарганда атайлаб, фойдаланувчининг ҳаракатларини кузатиш мумкин бўлган “тешиклар” қолдириб кетишади.

“Бунинг эвазига бирор одам муаммосиз веб-камерадан маълумот олиши ёки уни бошқариши мумкин”, деб айтмоқда мутахассис.

Унинг айтишича, зарур бўлганда веб-камера нима “кўраётганини” муайян жойга юбориш учун унинг дастурий таъминотида аввалбошдан “тешик” қолдирилган бўлса, веб-камера орқали кузатув олиб бориш мумкин.

Шунингдек, операцион тизимда, у Windows ёки Macwest ёхуд бошқа тизим бўладими, барча “кўраётган” нарсасини муайян жойларга юборувчи йўриқлар бўлади.

“Мисол учун, ҳозир Microsoft’нинг янги Windows 10 операцион тизими чиқди. Бу операцион тизим орқали фойдаланувчи компьютерда нима қилаётгани, қандай маълумотни кўраётгани, ким билан гаплашаётгани – буларнинг барчаси бир кунда бир неча марта Microsoft серверларига жўнатилади”, деб таъкидламоқда мутахассис.

Мутахассиснинг қайд этишича, исталган одамнинг мобиль ёки стационар телефони орқали суҳбатини тинглаш махсус хизматлар учун умуман муаммо эмас. Веб-камерадан ахборот олиш эса умуман бошқа гап. Бунда “етарли билимга эга одамларда” ҳам ахборот технологиялари соҳасида билимлари етмаслиги мумкин.

“Бу билимдон одамлар ўз соҳаларида қандай ишлашларини билмайман, бироқ телефонлар орқали тинглаш олиб борилишига 100 фоиз ишончим комил. Бунинг учун махсус қурилмалар ва тегишли одамлар мавжуд. Барчаси улар сотиб олаётган қурилма ва дастурий таъминотга боғлиқ. Телефонларни тинглаш борасида улар 100 фоиз имкониятга эгалар”, деб қўшимча қилиб ўтди Галата.

Ички ўрнатилган камерага эга смартфон ва планшетлар эгалари шахсий маълумотлари ҳақида унчалик ҳам ташвишланмасалар бўлади.

“Бу қурилмалар тўлиқ битта ишлаб чиқарувчи томонидан йиғилади. Уларда жойларда қурилмалар бор, уларнинг ўзлари операцион тизим – Android IUS’ни ўрнатадилар. Уларга кириш унча ҳам осон эмас. Агар маълумотни олмоқчи бўлганлар маълум маркадаги, маълум моделдаги телефоннинг дастурий таъминотидаги “тешиклар”дан хабардор бўлсалар ва жуда ҳам истасаларгина телефонга кира олишлари мумкин. Бироқ мен бунга шубҳа билан қарайман, чунки бу жуда мураккаб жараёндир. Чунки ушбу операцион тизимда ва телефонда қандай муаммолар борлигини аниқ билиш лозим. Яъни бунинг умуман иложи йўқ”, дейди мутахассис.

Галатанинг таъкидлашича, агар жиноятчилар ёки махсус хизматлар вакиллари қурилмада сақлаб қўйилган кимдир ҳақидаги шахсий маълумотларни ёки смартфон веб-камерасидан видеоёзувни олмоқчи бўлсалар, буни қилишнинг амалий жиҳатдан умуман иложи йўқ, чунки ишлаб чиқарувчи гаджетларнинг дастурий таъминотида тегишли “тешиклар” бўлиши ҳолатини тўлиқ истисно қилади.