Бугун «Манчестер Сити» клуби 2014/15 йилги мавсум учун ҳисоботни маълум қилди.

Унга кўра клуб шайх Мансур қўлига ўтгандан буён илк марта мавсумни фойда билан якунлай олди. "Шаҳарликлар" 10,7 миллион фунт даромад қилишган.

Эслатиб ўтамиз, шайх Мансур ибн Зайд аль-Наҳён 2008 йилда "Манчестер Сити"ни сотиб олган ва шундан буён бир миллиард фунтдан ортиқ маблағни клуб учун сарфлаган. Клуб ниҳоят даромад келтира бошлади.

Қолаверса, "шаҳарликлар" рекорд қийматда пул ишлашга муваффақ бўлишган - 351,8 миллион фунт.

Бу орада тижорат ишлари 4 фоизга ўсиб, 173 миллионга етган бўлса, трансляциялар 2 фоизга ўсган ва 135,4 миллион фунтни ташкил этмоқда.