Мексика федерал полицияси ва миграцион органлар ходимлари 114 нафар чет эл фуқаросини жиноий гуруҳ вакиллари қўлидан озод қилди. Улар орасида ўнлаб болалар бор эди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

Мексика миграция миллий институти маълумотларига қараганда, жиноятчилар одамларни трейлерда олиб кетаётган эди. Уларни АҚШга олиб ўтишга ҳаракат қилинаётган чоғда бу хатти-ҳаракатлардан шубҳаланган ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказишган. “Юк” ноқонуний муҳожирлардан иборат эканлигини кўрган полиция дарҳол жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган.