Актриса Мерил Стрип 66-Берлин кинофестивали ҳакамлар ҳайъатига раҳбарлик қилади. Мазкур фестиваль 2016 йилнинг 11-21 февраль кунлари бўлиб ўтади, деб ёзади The Hollywood Reporter нашри.

«Ўзининг узоқ йиллик кинодаги фаолиятида давомида илк марта Мерил Стрип мазкур кинофестивал ҳакамларига раислик қилади», — дея қайд этиб ўтишган ташкилотчилар.

Уч маротаба «Оскар» ва саккиз маротаба «Олтин глобус» мукофотлари соҳибаси саналидиган Мерил Стрип мазкур кинофестивалда бир неча маротаба меҳмон сифатида иштирок этган, 2012 йилда фахрий мукофот билан тақдирланганди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, ўтган сафарги Берлин кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатига раислик қилиш Даррен Аронофскига ишониб топширилганди.