2015 йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар «Барселона» жамоасининг аргентиналик футболчиси Лионель Мессининг футболкалари энг кўп миқдорда сотилган.

Ўз навбатида «Реал Мадрид» жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду исми туширилган футболкалар бу борада иккинчи ўринни эгаллаган, учинчи поғонадан «Манчестер Юнайтед»нинг янги аъзоси Мемфис Депай (Нидерландия) футболкалари ўрин олган.

Қуйида энг кўп сотилган футболкалар ўнлиги билан танишиш мумкин:

1. Лионель Месси («Барселона»)

2. Криштиану Роналду («Реал Мадрид»)

3. Мемфис Депай («Манчестер Юнайтед»)

4. Бастиан Швайнштайгер («Манчестер Юнайтед»)

5. Эден Азар («Челси»)

6. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед»)

7. Неймар («Барселона»)

8. Серхио Агуэро («Манчестер Сити»)

9. Алексис Санчес («Арсенал»)

10. Фелиппе Коутиньо («Ливерпуль»).