Мисрнинг Sada el Balad телеканали рус лойиҳачилари томонидан Суриядаги урушга бағишлаб ишлаб чиқилган авиасимуляторни ҳақиқий жанглар саҳнаси ўрнига намойиш этди, деб хабар бермоқда The Washington Post.

11 октябрь куни эфир вақтида Россиянинг Суриядаги авиазарбалари сюжети ўрнига, Apache: Air Assault видеоўйинидан турли хил кадрлар кўрсатилган. Бошловчи Аҳмад Мусса кадрларни воқеа жойидан олинганлиги ва Россия самолётлари нишонларга ўта аниқлик билан авиазарбалар бераётганлигини айтиб ўтган.

Apache: Air Assault — авиасимулятор видеоўйин бўлиб, 2010 йилда Россия компанияси Gaijin Entertainment томонидан ишлаб чиқилган.