Баррели 50 доллар миқдоридаги нефть нархларининг 15 йил мобайнида сақланиб туриши Россия учун энг қўрқинчли нарса эмас. Иқтисодий ўзгаришларнинг секинлиги мамлакатнинг чинакам қўрқинчли тушига айланиши мумкин.

Бу ҳақда марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина Bloomberg агентлиги билан бўлган суҳбатда айтиб ўтди. “Мени кўпроқ иқтисодий ислоҳотлар суръатлари безовта қилмоқда, ахир улар мамлакатга инвестициялар чақириши керак.

Россия инвесторлар учун қизиқарли мамлакатга айланиши жуда муҳим, мен бундай ўзгаришлар суръатларидан хавотирдаман”, - деди у.
Банк раҳбарининг фикрича, ҳозирликда нефть нархлари пастлиги шароитида иқтисодиётни ўстиришнинг комплекс режасини тузиш керак.