Нидерландия терма жамоаси 2016 йил Франция майдонларида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади.

Нидерландияликлар А гуруҳида тўртинчи ўринда қолиб кетишди ва ҳатто плей оффда иштирок этиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлишди. Шу тариқа 1984 йилдан буён илк марта Европа чемпионати Нидерландия терма жамоасисиз ўтади.

Эслатиб ўтамиз, нидерландияликлар Европа чемпионати саралашининг сўнгги баҳсида ўз майдонида Чехияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.