Исроил ҳукумати 13 октябрда Қуддуснинг аксарияти аҳолиси араблар бўлган шарқий туманларини ўраб олишга қарор қилди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги маълум қилди. Исроил Хавфсизлик масалалари бўйича идораси шаҳарнинг баъзи ҳудудларида коммендантлик соатини киритишга рухсат берди.   

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусдаги вазият охирги икки ҳафта ичида кескин таранглашди. Экстремистларнинг ҳаракатлари оқибатида бир неча нафар исроиллик ва фаластинлик ҳалок бўлди. Қуддус ташқарисидаги араб туманлари ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги бир қатор йирик шаҳарларда фаластинликлар ва Исроил армияси кучлари билан тўқнашувлар бўлиб ўтди. Ғазо секторидан Исроил томон ракеталар учирилди, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари эса Ғазо секторидаги нишонларга зарба берди.