АҚШ президенти Барак Обама Камерунга "Боко Ҳарам" жангариларига қарши кураш олиб бориши учун 300 нафар ҳарбий жўнатишга кўрсатма берди.

Оқ уй берган маълумотга кўра, Обама бу қарор учун Конгресс розилигини олган.

Хабар қилинишича, бу ҳарбийлар гуруҳи жангарилар ҳақида маълумотлар тўплаш ва ҳаво орқали кузатишлар олиб бориш билан шуғулланишади.