«Ўзавтосаноат» АК тасдиқланмаган ахборот манбаларига ишонмасликка чақирди

Технология 14 Октябрь 2015 8445

«Ўзавтосаноат» АК ахборот хизмати миллий оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси фаолиятига оид ахборотларни текширилмаган ахборот манбаларидан олмасликка чақирди.

«Бу каби ишончсиз хабарлар компания имижига зарар етказишидан ташқари, фуқароларни алоҳида шахсларнинг спекулятив қизиқишлари фойдасига чалғитади», - дейилади ахборот хизмати хабарида.

Компания ўз корхоналари фаолияти тўғрисидаги барча аниқ ва тўғри маълумотларни «Ўзавтосаноат» АКнинг ахборот хизмати ёки расмий www.uzavtosanoat.uz ва www.chevrolet.uz сайтлари орқали олиш мумкинлигини яна бир марта ёдга олди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АК га мутлақо алоқадор бўлмаган «Gm-uzbekistan.com» сайти 2016 йилдан бошлаб Spark, Captiva ва Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилиши, уларнинг ўрнини Sonic, Tracker ва Impala моделлари эгаллаши ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг турли интернет нашрлари ушбу сайтга таянган ҳолда маълумотни тарқатишни бошлаган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар