Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги 9 кириш пунктини қўшни мамлакатлардаги фавқулодда вазиятлар содир бўлишига тайёрлашга 20 млн доллар ажратади. Бу ҳақда ФВВ вакили хабар қилди.

Айтилишича, ушбу пунктлар рўйхатига Термиздаги дарё порти, Келесдаги темир йўл станцияси, шунингдек, тўрт вилоятдаги автомобиль йўллари устидаги назорат-ўтказиш пунктлари киритилган.

“Улар модернизация қилинади, бу ишларга 55 млрд сўм миқдоридаги маблағ ажратилади”, - деди вазирлик вакили Sputnik агентлиги билан суҳбат чоғида.