Ўзбекистон россиялик туристларга манфаатли турлар таклиф этади

Жамият 14 Октябрь 2015 1867

Ўзбекистон Россиядан туристик оқимни кўпайтириш чора-тадбирларини амалга оширишга киришди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, миллий компания яқин истиқболли мақсад сифатида Россия билан туристик алоқаларни мустаҳкамлашни кўзламоқда. Жумладан, 2015 йил майида Москвада “Ўзбектуризм” вакиллари Россия туроператорлари билан В2В форматидаги учрашувлар ўтказишди. Унда Россия вакиллари Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти билан таништирилди.

Бундан ташқари, россиялик туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон сайёҳларга нисбатан арзон нархларда тўла хизматлар пакетини тақдим эта олиши алоҳида қайд қилинди.
Бундай учрашувлар Санкт-Петербург ва Волгоградда ўтказилган. Яқин орада улар Новосибирскда ҳам ташкил этилади.

Кўпроқ янгиликлар