Ўзбекистон сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқаришда минтақада етакчи бўлди

Ўзбекистон 14 Октябрь 2015 2676

Ўзбекистон суғориладиган майдонларда сув ресурсларини бошқаришнинг барча янги усулларини жорий этган ҳолда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқаришда минтақада етакчи бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов ўзининг Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференциясидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, атмосфера ҳавоси, ер ва сув манбалари сифатини кўтариш, биологик хилма-хилликни сақлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш ва иқлим ўзгаришларини юмшатишга қаратилган қатор давлат ва секториал дастурларни амалга ошириш натижасида суғориладиган ер майдонларида шўрланган ҳудудларнинг 6 фоизга қисқариши, 1,7 млн га ер майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди. Шунингдек, сўнгги 15 йил ичида атмосферанинг ифлослантирилиши жон бошига 20 фоизга қисқарди.

Мелиоратив ва ирригацион инфратузилмаларни келгусида такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ирригация тармоқларини қуриш, рекнструкция қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган эди. Шу мақсадларда 1,2 млрд доллардан зиёд маблағлар ажратилди”, - дея қайд этди Абдусаматов.

Шунингдек, у 2013-2017 йилларга йилларга мўлжалланган давлат дастурида сув таъминоти масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтди.

“Кўчма эгилувчан қувурлар ва эгатга плёнка тўшаш орқали суғориш усуллари тахминан 30,0 минг га майдонда жорий қилинди. Томчилатиб суғориладиган майдонлар эса тахминан 19 минг гектарга етиб, яқин уч йил ичида имтиёзли кредитлаш ҳисобига 25,0 минг гектарга етказилади. Республика қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишга катта эътибор қаратмоқда. Шоли, пахта ва беда сингари кўп сув талаб қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўрнига камроқ суғориш мумкин бўлган ғалла, полиз, боғлар, узум бошқа бошқалар етиштириш ҳажми ортди. Натижада пахта етиштириладиган майдонлар 1 млн 250 минг га (ёки 30 фоизга), шоли 40 минг га ёки 4 баробарга камайди. Кўрилган барча чоралар эвазига республика бўйлаб сув олиш ҳажми ўтган асрнинг 90- йилларидагига қараганда 20 фоизга қисқарди. Суғориш учун олинадиган сув миқдори бир гектарга 18 минг м3/гадан 10,5 минг.м3/га қадар камайди”, - дея қайд этди Респулика Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар