“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент механика заводининг (собиқ авиасозлик корхонаси) асосий акциядорига айланди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасида айтилди.

“Тошкент механика заводи” АЖ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига кирган еттинчи корхона бўлди. Унга авиазавод акцияларининг 81.52 фоизи тегишлидир.
Шу пайтгача корхона устав капитали структурасида давлатга 76.6 фоиз акциялар тегишли эди. Коллектив 10 фоиз, Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 6.7 фоиздан акцияларга эга эди.