Ўзбекистон терма жамоаси Қатардаги бокс бўйича ЖЧни олтин медалсиз якунлади

Спорт 14 Октябрь 2015 4097

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалга чиққан ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокларини якунлашди.

Вазни 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, йўл-йўлакай бир неча нафар кучли рақибларни мағлуб этиб келган Бектемир Мелиқўзиев финалда кубалик боксчига қарши жанг олиб борди.

Бутун жанг давомида Лопеснинг тажрибаси сезилиб турди. У кучли зарба йўлламади, аммо ҳимояни мустаҳкам ушлаб, очко учун бир нечта зарбалар бера олди. Бектемир эса асосан кучли зарба бериш пайида бўлди, аммо ҳимояга етарли аҳамият бера олмади. Дастлабки икки раундда кубалик, учинчи раундда Мелиқўзиевнинг устунлиги қайд этилди — 29:28, 29:28, 29:28.

19 ёшли ҳамюртимиз ўз фаолиятида илк марта иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритганини инобатга олсак, бу мусобақа Бектемир учун катта тажриба вазифасини ўтади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жаҳон чемпионатида 6та медалга эга бўлди — 3та кумуш ва 3та бронза бор.

Бу натижа эса терма жамоанинг жаҳон чемпионатларида медаллар сони бўйича кўрсатган энг яхши натижаси бўлди.

Эртага Элнур Абдураимов (-60 кг) олимпиада йўлланмаси учун рингга чиқади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар