Ўзбекистоннинг чет тили билимдонлари ўртасида малака ошириш синовларининг натижалари маълум бўлди. Тест синовларини бажарган номзодларнинг 40 фоизи малака сертификатини қўлга кирита олмади.

Эслатиб ўтамиз, икки йил муқаддам чет тилларни ўқитиш тизимини яхшилаш мақсадида чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва шунга яраша сифат сертификатини топшириш тизими яратилган эди. Синовларда истаган одам қатнашиши мумкин. Баҳолаш тизими CEFR – чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг умумевропача тизими тавсияларига асосланади.

Яқинда Давлат тест маркази ўз билимини синаб кўрган 71 кишини текшириб кўрди. Синовдан фақат 42 киши, яъни 59.2 фоизи ўта олди.
Синовдан ўтганларнинг асосий қисмини ўқитувчилар ташкил қилди.