Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат кескин пасаяди

Ўзбекистон 14 Октябрь 2015 10099

Метеорологлар жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишини прогноз қилишмоқда.

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида 15-17 октябрь кунларида ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

18 октябрь куни эса ҳарорат кескин пасайиб, кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даражани ташкил этади.

Ҳафта давомида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтади.

18 октябрь куни республиканинг тоғли ҳудудларида -3 даражагача совуқ ҳарорат кузатилиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар