«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 9 октябридан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 199,68 долларгача пасайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берган.

Тарифлар бундан олдин ҳам бир неча марта: 1 январдан 259,29 долларгача (1 Мбит/с учун), 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар, 17 мартдан 233,27 доллар, 2 июндан 219,01 доллар, 11 июндан 206,97 доллар, 1 июлдан 205,12 доллар, 22 июлдан 204,01 доллар, 3 августдан 202,9 доллар, 1 октябрдан 201 долларгача арзонлаштирилган эди.

Маълумот учун, 2014 йилда 6 марта арзонлашган, 2014 йилнинг январидаги 1 Мбит/с учун 306 долларлик нархлар декабрга келиб, 265 долларга тушганди.