Пентагон: АҚШда жанговор объектларга энг катта хавфни маҳаллий экстремистлар солади

Жаҳон 14 Октябрь 2015 2296

АҚШ ҳудудида Қуролли кучлар шахсий таркиби ва ҳарбий объектларга энг жиддий хавф хориждан эмас, балки маҳаллий экстремистлардан солинади. Бу ҳақда АҚШ қуруқликдаги қўшинлар генерал-лейтенанти Перри Уиггинс журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди. Уиггинс қуруқликдаги қўшинларнинг “Шимол” қўмондонлигига бошчилик қилиб, бу қўмондонлик АҚШнинг қитъадаги қисмида жойлашган ҳарбий база ва объектларини қўриқлаш ва фавқулодда вазиятларда фуқаролик муассасаларига кўмак беришга жавоб беради.

“АҚШ ҳудудида ҳарбий базалар учун хатарлар нималардан иборат?” деган саволга Уиггинс иккиланишсиз қуйидагича жавоб берди: “Мен учун якуний хулоса шундан иборатки, бунда катта муаммо зўравонликдан фойдаланувчи маҳаллий экстремистлар ҳисобланади”. Уиггинснинг таъкидлашича, бу радикал элементлар “ўз табиати бўйича ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ҳаракат қилади”. 

Генералнинг айтишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги бу муаммони ҳал қилиш йўлларини қидирмоқда. “Бу мураккабдир”, деб таъкидлаб ўтди Уиггинс. Унинг қайд этишича, бу ишдаги асосий қийинчиликлардан бири АҚШ  ҳукуматининг экстремистларнинг режаларидан “хабардорлигини” таъминлашдан иборат бўлса, иккинчиси бу хавфлар кимга қаратилган бўлса, уларни бундан ўз вақтида хабардор этишдан иборат. “Мен учун бу энг муҳим жиҳатдир”, деб айтди генерал.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар