Пентагон Сурияда ва Ироқда ИШИДнинг 30 минггача жангариси фаоллигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Бизнинг баҳолашимизча, у ерда 20 мингдан 30 минггача душман жангчилари бор”, деб айтди Пентагон вакили Стив Уоррен.

Уоррен АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга қарши операциялар давомида 20 мингга яқин жангарини йўқ қилгани ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.